Uzbek Ўзб.лик йигит тўрт русни ёнғиндан олиб чиқди

Uzbek Ўзб.лик йигит тўрт русни ёнғиндан олиб чиқди
0:00
0:00
Published at:2012-11-22
By:Ozodlik Radiosi
Duration:4 minutes 32 seconds

Description: Челябинск вилоятининг Копейск шаҳрида 29 ёшли ўзбекистонлик Ҳаким Очилов тўрт одамни ёнғиндан олиб чиқди. Шаҳар маъмурияти ўзбек муҳожирига маҳаллий ўт ўчирувчилар сафида ишлашни таклиф этмоқда.Челябинск қахрамонлик кўрсатган ўзбек йигитини қутладиЖанубий Урал маркази Челябинск шаҳрининг ён биқинида жойлашган Копейскда шаҳар маъмурияти ва вилоят Ёнғинга қарши кураш хизмати раҳбарияти кўп болали оилани оловдан олиб чиққан ўзбекистонлик Ҳаким Очиловни қутлаш мақсадида махсус маросим ўтказди.Бу ҳақда Озодликка гапириб берган Челябинск вилояти Ёнғинга қарши кураш хизмати бўлим бошлиғи Светлана Коренкова Копейскда оддий ҳайдовчи бўлиб ишлаётган бу йигитнинг ёнғин пайтидаги ўзини тутиши ва у бажарган ҳатти-ҳаракатлардан ҳатто кўпни кўрган ўт ўчирувчилар қойил қолганини айтади.- Бу жуда ғаройиб ҳодиса! Гап шундаки, ўт ўчириш хизматига мутлақо алоқаси йўқ одам ёнғин бошланганида мутлақо тўғри ҳаракатларни бажарди: у аввалига "112" рақамига қўнғироқ қилган, хона ичидаги болаларни курткаси билан ёпган, уларни пастлаб олиб чиққан, хонада турган газ баллонини уйдан олиб чиққан. Бу ҳаракатларни бажариш саросимага тушиб қолган ҳар қайси одамнинг қўлидан келавермайди! Билмадим, у армияда десантчи бўлиб хизмат қилганими, умуман ўзи шунақа тартибга ўргатилган одамми, ҳар ҳолда у тўрт кишининг жонини сақлаб қолди,- дейди ўт ўчирувчилар бошқармаси расмийси Светлана Коренкова.

Uzbek Ўзб лик йигит тўрт русни ёнғиндан олиб чиқди is the best result we bring to you. We also listed similar results in the related list. Use the search form to get results according to your wishes. Please note: none of the files (such as mp3, images and videos) are stored on our servers. NJ Music only provides capture results from other sources such as YouTube and third-party video converter. Assistance anyone who has produced it by simply purchasing the first CD or original digital product of Uzbek Ўзб лик йигит тўрт русни ёнғиндан олиб чиқди therefore they provide the most beneficial products in addition to carry on doing work.