Марказий Осиё: СССР атом бомбаларни махфий синаган

Марказий Осиё: СССР атом бомбаларни махфий синаган
0:00
0:00
Published at:2017-02-21
By:BBC Uzbek
Duration:23 minutes 1 seconds

Description: Совет Иттифоқи ўз атом қуроллари синовлари учун маҳаллий қозоқларни тажриба сифатида ишлатганми?СССРнинг Қозоғистондаги синов майдони ёпилганига чорак асрдан ошса ҳамки, бу саволни ҳозир кўпчилик сўрайди. Бироқ Совет атом синовлари тарихи Россияда ҳамон ўта махфий тутилиши боис унга ҳеч ким аниқ жавоб тополмаган.Би-би-си Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил илк атом синовларида тажриба сифатида олиб кетилган қозоқ отахони билан учрашган. Элиғози-ота ўзига билдирмай у ва ўнлаб бошқа қишлоқдошларини Советлар атом синовида тажриба қилишган, деб ишонади. Айни пайтда, 40 йил давомида Қозоғистонда синалган атом қуроллари ҳозир ҳам ярим миллиондан ортиқ инсоннинг ирсиятини бузгани айтилмоқда. Қозоқ чўлидаги Семипалатинск ва Қарағанда вилоятлари туташган Бельгия ҳудудича улкан майдонда ҳам ер усти, ҳам ер ости атом синовлари ўтказилган. 1960-йиллар бошигача юздан зиёд атом қуроли очиқ ҳавода синалган. Баъзан шамол заҳарли радиацияни атрофдаги қишлоқлар устига ёғдирган. Олимларга кўра, кейинроқ ер остидаги портлатилган бомбалар ҳам ер ости сувлари ва экологияни бузган. Полигон ҳозир ёпиқ, аммо олимларга кўра, очиқ синовларни кўрган гувоҳларнинг 4-авлодида ҳам радиацияга алоқадор бедаво касалликлар учрамоқда. Муаллиф ва мухбир: Рустам Қобил Тасвирчи: Кельвин Браун. Телепродюсер: Ник Стурди. Радиопродюсер: Нейл Маккарти. Муҳаррир: Нейл Далглейш. Ушбу фильм - BBC World Service Radio, BBC News TV ҳамда Би-би-си Ўзбек ва Рус Хизматлари қўшма лойиҳаси. Фильмда Қозоғистон Давлат Архиви материалларидан фойдаланилди.Би-би-си ушбу фильмни тайёрлаш жараёнида кўрсатган ёрдамлари учун Қозоғистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонасига миннатдорчилик билдиради.

Марказий Осиё СССР атом бомбаларни махфий синаган is the best result we bring to you. We also listed similar results in the related list. Use the search form to get results according to your wishes. Please note: none of the files (such as mp3, images and videos) are stored on our servers. NJ Music only provides capture results from other sources such as YouTube and third-party video converter. Assistance anyone who has produced it by simply purchasing the first CD or original digital product of Марказий Осиё СССР атом бомбаларни махфий синаган therefore they provide the most beneficial products in addition to carry on doing work.